“Реал” Винисиусга “Олтин тўп” берилмагани ортида ким турганини аниқлади
2024 йилги “Олтин тўп” соврини Испания терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрига насиб қилди.
Бироқ кўпчилик нуфузли соврин “Реал” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниорга тегишини кутганди. Сўнгги паллада ғолиб ўзгарди ва соврин испан футболчисига тақдим қилинди.
“Реал” бу ҳолатдан ҳайратга тушгани айтилмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес ва бошқа мутасаддилари “Олтин тўп” ғолибини аниқлашга УЕФА президенти Александер Чеферин таъсир ўтказганини таъкидламоқда.
Бунга сабаб сифатида Перес ва “Реал” раҳбарияти Европада янги мусобақа – Суперлига ташкил этилишини қўллаб-қувватлаётгани келтирган. УЕФА ўзининг учта халқаро турниридан ташқари минтақавий бошқа турнир ўтказилишига жиддий қаршилик кўрсатяпти.
“Олтин тўп” тақдимоти Париж шаҳридаги “Шатле” театрида ташкил этилди. Унда “Реал” вакиллари иштирок этмади.
Фикрлар