"Реал" Винисиусга шарт қўйди

CHERY AUTO

"Реал" жамоа ҳужумчиси Винисиусга шарт қўйди. Бу ҳақда "Lе Journal Du Real" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, клуб бразилиялик футболчига шартномани узайтиришни таклиф этган. Бироқ ҳужумчи маошини оширишларини талаб қилган. Маълум бўлишича "қироллик клуби" раҳбарлари 25 ёшли футболчига шарт қўйган. Футболчи шартномани узайтириш бўйича таклифни қабул қилади ёки мавсум якунида мадридликлар уни сотувга қўяди. 

Вингернинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 150 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус жорий мавсум Хаби Алонсо қўл остида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!