“Реал” Винисиуснинг келажаги бўйича якуний қарорга келди

  • 14 февраль, 10:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Саудия Арабистони клубларининг Винисиус Жуниорни олишга ҳаракат қилаётган “Реал” раҳбариятини безовта қилаётган эди.

“Қироллик клуби” ўз юлдузига бўлаётган таклифлар ортидан бразилиялик ўйинчи билан шартномани янгилаб қўйишга қарор қилган. Винисиус битимни янгилаш учун катта маош талаб қилаётани айтилмоқда.

Relevo нашрининг маълум қилишича, “Реал” хўжайинлари Винисиус Жуниор бўйича ўз позициясини аниқ белгилаб олди.

Унга кўра, оммавий ахборот воситаларида Винисиус Жуниорнинг трансфери борасидаги хабарларнинг кўпайиб бораётган клуб раҳбариятини безовта қилаётган бўлса-да, уларнинг ўйинчи борасида режаси аниқ.

“Реал” 24 ёшли тўпурарини сотмайди. Футболчи билан янги шартнома тузиш масаласини клуб раҳбарияти ўзи истаган пайтда амалга оширади. Винисиус 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома бўйича ўз зиммасидаги вазифаларни бажариши керак. Уни олмоқчи бўлган клуб бир миллиард евро миқдорида бадал пули тўлаши шартномада аниқ қилиб белгилаб қўйилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!