“Реал” хўжайинлари “Барса”га хат ёзган мураббийни ишдан ҳайдади

“Реал” раҳбарияти 17 ёшли футболчилар жамоасининг ёрдамчи мураббийи Адриа Диасни ишдан бўшатди.

The Athletic нашрининг ёзишича, Диас ўзи 2015-2019 йиллар давомида ишлаган “Барселона” клубига миннатдорлик мактубини ёзгани “Қироллик клуби” мутасаддиларига ёқмаган.

Мураббий ўз мактубида онаси саратон ҳасталигига чалинганида уни қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтган ва клубга содиқлигини билдирган.

Энди “Реал” унинг шартнома бўйича кўрсатилган барча маошини тўлаб беради.  Диас “Реал” клубида бир неча ой муқаддам иш бошлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!