Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Реал" Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Янги имкониятлар очилмоқда

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик юлдуз ҳужумчиси Эрлинг Холанд келажакда «Реал» сафини тўлдириши мумкин. Бу ҳақда испаниялик журналист Хосе Феликс Диас хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Мадрид клуби Холандни 2027 йил ёзида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шу пайтга келиб футболчининг шартномасида белгиланган тўлов миқдори – махсус компенсация суммаси ишга тушиши кутилмоқда. 

Шу билан бирга, «Манчестер Сити» раҳбарияти норвегиялик ҳужумчи билан тузилган битимда бундай банд умуман мавжуд эмаслигини таъкидламоқда.

Эрлинг Холанд жорий мавсумда «Манчестер Сити» таркибида 4 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2034 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ