“Реал” Холандни “даҳшатли” суммага олади, агар...

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд кутилмаганда клубни тарк этишига тўғри келиши мумкин. Агар клуб молиявий қоида бузарликлар туфайли санкцияларга тушса, “шаҳарликлар” қимматбаҳо юлдузини сотиб юборади.

Defensa Central нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли юлдузни ҳар қандай клуб ҳам ўз сафига қўшиб олишга қодир эмас. Асосий харидор сифатида “Реал” тилга олинмоқда.

“Манчестер Сити” раҳбарияти клубга ўта қаттиқ молиявий чекловлар қўйилса ва жамоа қуйи лигага тушириб юборилсагина юлдузлари билан хайрлашишга мажбур бўлади.

Манбага кўра, агар шундай вазият юзага келадиган бўлса, “Реал” президенти Флорентино Перес “шаҳарликлар”га Эрлинг Холанд учун 200 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Чунки “Қироллик клуби” хўжайини анчадан бери норвегиялик тўпурарга кўз тикмоқда ва клубда катта трансферни амалга ошириш учун етарли даражада маблағ бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!