"Реал" яна бир Франция термаси футболчисини жамоага олиб келмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби Франция терма жамоаси ва "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьога қизиқиш билдирмоқда.

"Get Football News Italy" нашрининг "La Gazzetta dello Sport" нашрига таяниб хабар беришича, мадридликлар франциялик футболчининг "Евро-2024" доирасидаги Австрияга қарши ўйинидаги (1:0) ҳаракатларидан ҳайратда қолган.

"Қироллик клуби" ёзда 29 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини кўриб чиқмоқда. Бироқ, айни дамда "Реал" ва Рабьо ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ. 

Аввалроқ, Рабьо "Ювентус"нинг янги шартнома таклифига жавоб бермаган, чунки унинг маошини ошириш таклиф қилинмаган. 

Футболчининг Турин клуби билан шартномаси шу йилнинг ёзида тугайди. 30 июнь куни шартнома янгиланмаса, у эркин агентга айланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!