“Реал” яна бир катта трансферни уддалади

“Реал” раҳбарияти Франция футболининг яна бир истеъдодли тарбияланувчиси Лени Йорро билан келишувга эришди.

“Лилль”нинг 18 ёшли футболчиси Мадрид клубига кўчиб ўтишга розилик бергани айтилмоқда.

Йорони Европанинг бир неча грандлари ўзига чорлаётган эди. Улардан айримлари музокара ҳам ўтказди. Бироқ Ленининг “Реал”да ўйнаш истаги мадридликларнинг фойдасига ишлади.

Marca нашрининг ёзишича “Қироллик клуби” бу трансферни жамоа сардори Начо Фернандес жамоадан расман кетганидан кейин амалга оширмоқчи.

Лени Йорони ўз сафида кўрмоқчи бўлган ПСЖ, “Манчестер Юнайтед”,  “Ливерпуль” каби қатор бақувват клублар энди бошқа номзод топишларига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!