"Реал" янги дарвозабон топди
Швейцария терма жамоаси дарвозабони Грегор Кобел, ҳозирда шартнома асосида дортмундлик «Боруссия» шарафини ҳимоя қилаётган бўлса-да, Европа гранди клубларидан бири диққат марказига тушди.
Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, мадридлик «Реал» 28 ёшли посбоннинг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда. Шу пайтгача томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган.
Кобелнинг эҳтимолий трансфери учун бозор қиймати тахминан 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Грегор 2021 йил ёзидан бери «Боруссия» таркибида ҳаракат қилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсум Бундеслигада Кобел учта учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан жами икки гол ўтказиб юборди.

Фикрлар