"Реал" "янги Погба" деб аталган Манзамбига қизиқмоқда
"Tuttojuve" хабарига кўра, "Фрайбург" сафида тўп сураётган швейцариялик ярим ҳимоячи Йохан Манзамби Испания гранд клубига йўл олиши мумкин.
Манбага кўра, 20 ёшли футболчига "Реал Мадрид" жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик клуби" истиқболли ўйинчини эҳтимолий трансферлар рўйхатига киритган ва унинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқчи.
Қайд этилишича, Манзамби ўйин услуби туфайли Поль Погбага қиёсланмоқда. Унинг трансфер қиймати тахминан 35 миллион еврони ташкил қилади, амалдаги шартномаси эса 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 39 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар