“Реал” янги сардор танлади

“Реал” сардори – 34 ёшли марказий ҳимоячи Начо Фернандес фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” клубида давом эттириши кутилмоқда.

“Қироллик клуби” мухлисларини сардорлик масъулияти қайси футболчига юклатилиши қизиқтираётган эди.

Журналист Мигель Анхель Диаснинг маълум қилишича, клуб билан амалдаги шартномасини бир йилга узайтирган 38 ёшли Лука Модрич янги мавсумда жамоа сардори сифатида тўп тепади.

Лука Модричга икки нафар ўринбосар ҳам танланди. Хорватиялик футболчи учрашувларда иштирок этмаган паллада сардорлик боғичи Даниэль Карвахалга ўтади. Учинчи сардор сифатида Лукас Васкес танланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!