“Реал” янги юлдузни кутяпти

  • 21 сентябрь, 15:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Таркибини жиддий тарзда кучайтириб бораётган “Реал” янги трансфер нишонларини аниқлаб олди. Ёзда Антонио Рюдигер ва Давид Алаба билан хайрлашишга қарор қилган Хаби Алонсо ҳимоя марказига “Арсенал” вакили Вильям Салибани олиб келмоқчи.

Tecno

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

“Канонирлар” жамоанинг етакчи ҳимоячисига мадридликлар қизиқиш билдираётганидан хабардор ва улар франциялик ўйинчини сақлаб қолишга бор эътиборни қаратмоқда. Улар Салибани янги шартнома билан боғлаб қўймоқчи.

Вильям Салибанинг лондонликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. 24 ёшли футболчи  Transfermarkt портали томонидан 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!