
"Реал" ярим ҳимоячиси жамоадан кетмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос бош мураббий Хаби Алонсонинг унга бўлган муносабатидан ранжиган ва жамоани тарк этишни ўйламоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинда (1:1) асосий таркибдаги ўйинчиси бўлишига қарамай, захирада қолгани учун хафа бўлган. У жамоага Алонсо келган кундан бошлаб у билан бирга ишлаганига қарамай, майдонга туширилмаган.
"Қироллик клуби"да мураббий 28 ёшли ярим ҳимоячига ишонч билдирмаётгани ва футболчининг жамоани тарк этишга тайёрлиги ҳақида фикрлар мавжуд.
Ўтган мавсумда Себальос барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатма билан кифояланган. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар