"Реал" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этмоқчи

"Реал"да 2017 йилдан бери ҳаракат қилиб келадиган Дани Себальос ушбу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. 

"The Athletic" хабарига кўра, 27 ёшли ярим ҳимоячи клубдан кетишни истамоқда. Аммо унинг кейинги манзили аниқ эмас.  

Дани асосий таркибга кира олмади. Айниқса, жамоада Лука Модрич, Арда Гюлер каби футболчиларга бошланғич таркибдан жой топиш қийин бўлаётган бир пайтда бунинг иложи йўқ. Таъкидлаш керак, Браим Диас ҳам кўпроқ захирадан майдонга тушади. 

Маълумот учун, испаниялик хавбекнинг "қаймоқранглилар" билан тузилган шартномаси 2027 йилгача амал қилади. 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!