
"Реал" ярим химоячиси клубдан кетади
"Реал Мадрид" ярим химоячиси Дани Себальос жорий трансферлар ойнасида "қироллик клуби"ни тарк этиши мукин.
Маълумотларга кўра, испаниялик футболчи учун асосий даъвогар Ла Лиганинг яна бир клуби "Бетис" хисобланади. "Реал" ўз футболчиси учун 10 миллион евро нарх белгилаган. Себальоснинг ўзи хам Мадрид грандини тарк этишни истамоқда. Бунга сабаб қилиб клубнинг янги бош мураббийи ва испаниялик футболчи унинг режаларига кирмаётгани кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи якунига етган мавсумда "қаймоқранглилар" сафида умумий 45 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узутмани амалга оширган.
Комментарии