«Реал» яримҳимоячиси Бернарду Силва жароҳат олди
Abdukarim Atayev
«Реал» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Португалия терма жамоаси сафида жароҳат олиб, келаси ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.
«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Португалия терма жамоаси сафида жароҳат олди. У Лига миллатлари гуруҳ босқичида Дания термасига қарши ўйинда майдонни жароҳат сабаб тарк этди. Ушбу беллашувда Дания 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футболчи олган жароҳатнинг аниқ тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган. Шу билан бирга, Бернарду Силва келаси турда Уэльс терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушмайди. У Мадридга қайтиб, жароҳатдан тикланиш жараёнини клубда давом эттиради.
Жорий мавсумда Бернарду Силва «Реал» таркибида 13 та ўйин ўтказди, бир гол урди ва бир голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳлар (0)