"Реал" ёзда "Арсенал" етакчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 10 Oct 10:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг “Арсенал” клуби марказий ҳимоячиси Вильям Салиба “Реал” Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Ла Лига гранди франциялик футболчининг муваффақиятл ўйиниини анчадан бери кузатиб келмоқда ва келаси йили ёзда уни қўлга киритишга уруниб кўради.

Tecno

Goal нашрининг хабар беришича, Салиба "Реал"нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсадига айланиб улгурган. "Қироллик клуби" вакиллари аллақачон 23 ёшли футболчи билан алоқа ўрнатган. Трансфермаркт портали мутахассислари Вильям Салибанинг айни дамдаги трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Марказий ҳимоячининг "канонирлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Comments

You must be logged in to commet!