Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Паулj Дибала ҳамон “Реал”нинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича туринликлар айни дамда кўрсатаётган ёмон ўйини сабаб 24 ёшли аргентиналик футболчи билан келишувни узайтиришга шошилишмаяпти. Айтиш керакки, Дибала кетма-кет 5та учрашувдан буён “Юве” сафида гол ура олмаяпти.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “қироллик клуби” Аргентина терма жамоаси аъзосини мавсум якунлангач, ёзги трансферлар даврида ҳарид қилмоқчи. Ушбу трансфер эса таҳминан 150 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум А Сериянинг жами 16та баҳсида иштирок этди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.