“Реал” юлдузи 100 миллионга учмади

“Реал”нинг асосий ҳимоячиси Антонио Рюдигерга Саудия Арабистонидан яхши таклиф бўлганди.

Криштиану Роналду ўйнаётган “Ан-Наср” германиялик ҳимоячига тўрт мавсум учун 100 миллион евро маош ваъда қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Рюдигер бу чорловни қабул қилмаган.

Тажрибали футболчи “Реал”да ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда ва бор эътиборини мадридликлар билан бу йилги муваффақиятларни яна такрорлашга қаратишини айтган.

Қолаверса, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Карло Анчелотти Антонио Рюдигерни жамоадаги асосий фигуралардан бири сифатида қадрлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!