“Реал” юлдузи Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин
"Манчестер Сити" Мадриднинг "Реал" клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. "Шаҳарликлар" бразилиялик футболчини жамоага қўшилишга кўндирмоқчи. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Манбага кўра, инглиз клуби Винисиусга "“қироллик клуби” тўлаётган маошдан кўпроқ пул таклиф қилмоқчи. Таъкидланишича, "Манчестер Сити" вингерни "Реал" билан 2027 йилнинг ёзида тугайдиган меҳнат шартномасини узайтирмасликка кўндириши мумкин.
Винисиус жорий мавсум барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 11 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 150 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар