“Реал” юлдузи “Манчестер Сити”га ўтмади

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоани тарк этиб, “Атлетико”га ўтишга қарор қилган Хулиан Альварес ўрнига “Реал” ҳужумкор футболчиси Родриго Гоэсни олиб келишни режалаштираётган эди.

23 ёшли бразилиялик ҳужумчига “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола шахсан қизиқмоқда ва уни жамоада ўйнатишни орзу қилишини яширмаяпти.

Испаниянинг AS нашрига кўра, Родриго Англия чемпионидан бўлаётган қизиқишга жавоб берди. Родриго “Реал”да бахтиёр ва клуб раҳбарияти, мураббийлар штабининг ишончини ҳис қилаётганини таъкидлади. Шу боис, Родриго Мадридда қолишни маъқул кўрмоқда.

“Реал” Килиан Мбаппени қўлга киритганидан бери Родригонинг янги мавсумда ўйин амалиёти камайиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ, бразилиялик ҳужумкор футболчи асосий таркибдаги жойи учун курашишга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!