“Реал” юлдузига жиддий ҳаридор чиқди

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга учун асосий даъвогарга айланди.

TEAMtalk маълумотига кўра, мадридликлар 23 ёшли футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, Камавинга кетадиган бўлса, Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубга ўтишни истамоқда.

Франциялик ярим ҳимоячига “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ҳам қизиқиш билдирмоқда ва улар аллақачон ўйинчи вакилларига ўз мақсадларини билдирган.

Қайд этилишича, трансфер суммаси тахминан 70 миллион фунтни ташкил қилиши мумкин ва бу “Реал”ни ўз футболчисини қўйиб юборишга кўндириш учун етарли сумма экани айилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!