“Реал” юлдузини собиқ жамоаси олиб кетмоқчи
“Реал” билан амалдаги шартномаси якунланиб бораётган германиялик марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Журналист Бен Жейкобс маълумотларига кўра, 32 ёшли футболчига унинг собиқ жамоаси “Челси” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Лондон клуби немис ҳимоячисини шу йил ёзида, мадридликлар билан шартномаси тугагач, эркин агент сифатида таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Рюдигер 2017–2022 йиллар давомида “Челси” сафида тўп тепган. У 2022 йили айнан “Челси”дан “Реал”га эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди.
Жорий мавсумда ҳимоячи “Реал” сафида 9 та ўйин ўтказди. Мадридликлар унга янги битим бериш бўйича ҳали бир қарорга келгани йўқ. Рюдигерни Саудия Арабистонининг бадавлат клублари ҳам ўз сафига чорлаяпти.



Фикрлар