“Реал” юлдузини уч бадавлат клуб олиб кетмоқчи

  • 17 Sep 06:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо келаси мавсумдан жамоа ҳимоя чизиғини тўлиқ янгилашга ва ёши ўтиб қолган ҳимоячиларга жавоб бериб юборишга қарор қилган.

Tecno

Бунинг ортидан “Қироллик клуби” жорий мавсум охирида шартномаси якунланадиган Антонио Рюдигер ва Давид Алабага янги битим бермайдиган бўлди.

Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, вазиятдан Саудия Арабистонининг бадавлат клублари фойдаланиб қолмоқчи. Манбага кўра, “Ан-Наср”, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттифоқ” ёзда Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олишга тайёрлигини билдирди.

32 ёшли Рюдигер илгари Германия чемпионатида “Штутгарт”, Италияда “Рома” ва Англияда “Челси” каби машҳур клублар шарафини ҳимоя қилган.

33 ёшли Давид Араба эса, Австрия футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. “Реал”га келгунга қадар профессионал фаолиятини “Хоффенхайм” ва “Бавария”да ўтказган.

Comments

You must be logged in to commet!