“Реал” Зиданни чақирди

“Реал” раҳбарияти катта тадбир – машҳур футболчи Килиан Мбаппенинг тақдимотини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.  

Тақдимот маросими 16 июль куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида ташкил этилади. Ҳозирнинг ўзида ушбу тадбирда қатнашиш истагида бўлган мухлислар мони 110 мингдан ошиб кетди. Стадион ўз бағрига 85 минг нафар томошабинни сиғдира олади.

Relevo нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” раҳбарияти Мбаппенинг тақдимот маросимига Зинедин Зиданни ҳам таклиф қилди. Зидан “Реал”да ҳам ўйинчи, ҳам бош мураббий сифатида улкан ютуқларни қўлга киритган.

Килиан Мбаппе ПСЖ билан шартномаси якунланганидан кейин “Реал” билан шартнома имзолади. Битим беш йилга тузилган.

Унга кўра, 25 ёшли форвард ҳар мавсум учун 30 миллион евро маош олади ва голлари сонига қараб, унга бонус ҳам тўланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!