“Реал” зўр ҳимоячи топди
“Реал” келаси мавсум олдидан таркибини жиддий кучайтиришга қарор қилган. Мадридликлар ҳимоя чзиғини янгилашган алоҳида эътибор қаратмоқда.
Calciomercato нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” ёзда “Ювентус” ҳимоячиси Андреа Камбьязони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Мадридликлар 24 ёшли футболчи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Манбанинг таъкидлашича, “Ювентус” ўз ўйинчисини қўйиб юборишга шошилмаяпти. Туринликлар Андреанинг келажаги порлоқ эканини инобатга олиб, уни узоқ муддат ўз сафида сақлаб қолмоқчи.
Камбьязо жорий мавсумда барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушди. Истеъдодли футболчи ҳимоядаги вазифаларидан ташқари ўзи иккита гол урди ва жамоадошларига тўртта голли пас узатди.
Ҳимоячининг Турин суперклуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар