“Реал”да футболни ташлаб юборишимга бир баҳя қолди
Айни пайтда “Ювентус” ўйинчиси ҳисобланган бразилиялик Данило “Реал”да ўйнаган даврида ўзи дуч келган қийинчилик ҳақида гапириб берди.
- “Реал”даги дебют мавсумимда анча эзилиб қолдим. Ўзимни йўқотиб қўйдим ва фойдасиздек ҳис қилдим. Ўйинда беш метрга ҳам пас бера олмасдим. Майдондан ташқарида эса, ҳаракатланишим ҳам қийин эди.
Футболга бўлган иштиёқ ўлди, бу ҳолатдан чиқиш йўлини топа олмадим. Бразилияга қайтиб, бошқа футбол ўйнамаймаслик қарорига келиб бўлгандим.
Ўз кундалигимга “Футболни ташлаш вақти келди, Атиги 24 ёшдаман”, деб ёзиб қўйган эканман, - деди Данило.
Бразилиялик ярим ҳимоячи 2015-2017 йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилиб, барча турнирларда 56 та учрашув ўтказган, учта гол ва 9 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар