“Реал”да жароҳатлар эпидемияси: Сабаб кутилмаган жойдан чиқди

“Реал” жамоасида ҳақиқий "жароҳатлар эпидемияси" давом этмоқда. Жамоанинг аҳволи анча оғирлашган, лекин бунга кутилмаган сабаб топилди. Охирги янгиликлар мухлисларни анча хафа қилди.

​Родриго тиззасидан жуда оғир жароҳат олди ва у учун мавсум тугади.

​Килиан Мбаппе ҳам анча вақтдан бери тиззасидаги оғриқ билан ўйнаяпти.

Антонио ​Рюдигер, Эдуардо Камавинга ва Арда Гюлер каби юлдузларнинг ҳам тиззаси бирин-кетин “панд беряпти”.

​Клубга жисмоний тайёргарлик бўйича дунёдаги энг зўр мутахассис Антонио Пинтус олиб келинган эди. Лекин у ҳам, шифокорлар ҳам ҳеч нарса қила олмаяпти. Футболчилар гўё “шишадан ясалгандек” бирин-кетин сафдан чиқмоқда.

​Муаммо нимада?

​Клуб раҳбарияти бу борада жиддий суриштирув бошлади. Маълум бўлишича, ҳамма гап стадион ва машғулот майдонидаги майса сифатига бориб тақалмоқда:

​Мутахассисларнинг айтишича, агар майдон чими сифатсиз бўлса, футболчи югураётганида оёғи ерга ноўрин ёпишади. Бу эса биринчи бўлиб тизза бўғимларига зарар етказади.

​Маълум бўлишича, юлдуз футболчилар анча вақтдан бери “Сантьяго Бернабеу” ва машғулот базасидаги майса ёмонлигидан шикоят қилиб келишаётган эди. Клуб раҳбарияти бу масалани жиддий назоратга олди. Агар айб чиндан ҳам майсада бўлса, миллионлаб долларлик юлдузларни асраб қолиш учун майдонни бутунлай янгилашга тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!