“Реал”да жиддий йўқотиш
“Реал”нинг универсал ҳимоячиси Давид Алаба Испания чемпионатининг 17-турида “Вильярреал”га қарши учрашувда олган жароҳати оғир бўлиб чиқди.
“Қироллик клуби” расмий сайти тарқатган хабарга кўра, тиббий текширувлар натижасида австриялик футболчининг чап тиззаси боғламлари йиртилган. Яқин кунлар ичида тажрибали ўйинчи жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади.
Эътиборли жиҳати шундаки, Давид Алаба жорий мавсумда тиззасидан худди шундай жароҳат олган учинчи футболчи бўлди. Бунгача дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳимоячи Эдер Милитао узоқ муддатга сафдан чиққан эди.
Давид Алаба мадридликлар сафида 2021 йилнинг ёзидан бери тўп тепмоқда. Бунгача моҳи ҳимоячи бир неча мавсум давомида “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб, қатор совринларни қўлга киритган.
Фикрлар