“Реал”да норозилик келиб чиқди
“Реал” Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичида кутилмаганда “Лилль”га имкониятни бой бериб қўйди.
Клуб хўжайинлари ёзда жамоа таркибига сезиларли даражада кучайтирилганига қарамай, жамоавий ўйин етарли даражада мукаммал чиқмаётганига норозилик билдира бошлади.
Улар ўтган мавсумда “Реал” ҳозиргига қараганда анча мазмунли ва жамоавий ўйин намойиш қилганини таъкидлашмоқда.
Relevo нашрининг ёзишича, Килиан Мбаппе ва Эндрик сингари янги ўйинчиларнинг келгани ва Тони Кроос сингари тажрибали футболчи фаолиятини тугатгани оқибатида майдонда тартиб-интизом бўшашиб кетгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, жамоада ёрқин юлдузларнинг кўплиги Карло Анчелоттига бошланғич таркибни танлашда ортиқча қийинчиликлар туғдиряпти.
Фикрлар