“Реал”да порлаган голкипер “Барса” дарвозасини қўриқлашга тайёр
“Реал” сафида юлдузли онларини ўтказган Кейлор Навас асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штегендан узоқ муддатга айрилган “Барселона”га ёрдам беришга тайёр.
Журналист Ферран Мартинеснинг маълум қилишича, Навас агар унга имкон беришса, “Барселона” дарвозасини мамният билан қўриқлашга тайёр эканини билдирган.
Коста-рикалик дарвозабоннинг агенти Жорже Мендеш ҳисобаланди. Бу агент Каталония суперклуби раҳбарияти билан яхши муносабатга эга. Бу трансфернинг амалга ошишига туртки бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
37 ёшли Кейлор Навас “Саприсса” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2010 йили Европа келганидан бери “Альбасете”, “Леванте”, “Реал”, ПСЖ, “Ноттингем” каби клубларда фаолият юритган. Айни пайтда эркин агент мақомида жамоа қидирмоқда.
Фикрлар