“Реал”дан бизга ўт, 120 миллион евро маош оласан!
“Реал”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш вариантига эга.
Ўтган ёзда саудияликлар Диасга қизиқиш билдирган эдилар ва энди улар таклифни яхшилашга тайёр.
OK Diario нашрининг ёзишича, Диасга тўрт мавсум давомида умумий 120 миллион евро маош таклиф қилинди. Агар футболчи шартномани қабул қилса, ҳар мавсу учун 30 миллион евродан маблағ олади.
Таъкидланишича, Браим Диас ўз келажаги ҳақидаги қарорни фақат жаҳон чемпионатидан кейин қабул қилади. “Реал” футболчини сақлаб қолишни истайди, аммо у кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани бу қарорга таъсир қилиши мумкин.
2025-2026 йилги мавсумда Диас 16 та ўйинда иштирок этди, аммо майдонда жами 454 дақиқа ўтказган.



Фикрлар