"Реал"дан кетаётган Азар қанча пулдан воз кечганини биласизми?

"Реал" ярим ҳимоячи Эден Азарнинг кетиши ортидан деярли 7 миллион еврони тежаб қолади.

32 ёшли бельгиялик футболчи мадридликлар билан ўзаро келишувга кўра амалдаги шартномани бекор қилишини эълон қилиди. Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Азар деярли 7 миллион евродан бош тортган - бу унинг мавсумдаги маошининг бир қисми.

Умуман олганда, Азар "Реал" сафида жами 76 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 392 дақиқани майдонда ўтказди. У ушбу ўйинларда 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!