“Реал”дан кетмасак бўлмайди

“Реал”да етарли даражада ўйин амалиётига эга бўла олмаётган футболчилар ёзда бошқа жамоаларга ўтиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Яқинда Дани Себальос жорий мавсумдан кейин ўзига янги жамоа топишини маълум қилганди.

Жорий мавсумни юқори савияда ўтказаётган Браим Диас ҳам бошланғич таркибда мунтазам ўйнашни истаяпти. Бироқ амалда унга ўзи истаганчалик вақт берилгани йўқ. Шу боис, марокашлик футболчи омадини бошқа жамоада синаб кўришга қарши эмас.

Энди катта умидлар билан Мадридга олиб келинган Арда Гюлер ҳам бошқа клубга ўтмоқчи. Истеъдодли ярим ҳимоячини жароҳатлар қийнаб қўйди. Ҳозир Арда саккиз килограмм ортиқча вазн тўплаган ва бундан қутилиш учун тренажёр залида шуғулланяпти.

Бош мураббий Карло Анчелотти Арда Гюлернинг ўйин амалиётига эга бўилиши учун бошқа жамоаларга ижарага жўнатилишини маъқуллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!