“Реал”дан кетсам, футболда қолмайман!

  • 7 январь, 2024, 10:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

 “Реал”ни 2021 йилдан бери бошқариб келаётган Карло Анчелотти мадридликлар билан ҳамкорлигини яна икки мавсумга узайтирди.

Tecno

64 ёшли италиялик мутахассис “Реал” унинг профессионал мураббийлик фаолиятидаги охирги клуб бўлишини айтди.

- “Реал” менинг охирги иш жойим бўлади. Ишим қачон тугашини билмайман. Агар муваффақиятга эришсак, мен 2026 йилдан кейин ҳам қолишим мумкин.

Шунингдек, бу сана менинг мураббийлик фаолиятимдаги охиргиси бўлиш эътимоли ҳам бор.

Менга мураббийлик қилиш ёқади. Ўзим 2027-2028 йилларда ҳам жамоани бошқаришни истайман. Мадридни ёқтираман ва шу ерда қолмоқчиман, - деди Карло Анчелотти.

Тажрибали мутахассис қўл остида “Реал” футболчилари Испания чемпионати, мамлакат кубоги, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогига эришди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!