Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Реал”га оид икки муҳим хабар

Катта ўзгаришлар бўлади

El Chiringuito нашрининг испан футболига ихтисослашган журналисти Хосеп Педрероль “Реал” клубининг трансфер сиёсатига оид иккита муҳим хабарни эълон қилди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” 15 июнда бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қадар “Бенфика” чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни ўз сафига қўиб олади.

Мадридликлар жаҳон чемпионатида қатнашадиган португалияликларга катта бўлмаган миқдорда бадал тўлаши айтилмоқда.

Шунингдек, Хосеп Педрероль мадридликлар Родриго Гоэснинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Кейинги пайтда иккинчи планга ўтиб қолган бразилиялик универсал ҳужумчи “Реал”даги келажагини янги бош мураббий Хаби Алонсо билан муҳокама қилиб олишни режалаштирган.

“Қироллик клуби” раҳбарияти Родриго Гоэс билан хайёрлашишга тайёр ва амалда унинг ўрнини боса оладиган ўйинчи қидиришга киришган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ