"Реал"га "Олтин тўп" соҳиби керак эмас
"Реал Мадрид" "Манчестер Сити" футболчисини Родрини сотиб олиш фикридан воз кечди.
Испаниялик ярим ҳимоячи ўтган йилнинг Сентябрь ойида хочсимон пайидан олган жароҳатидан кейин ҳамон оптимал спорт формасига қайта олмаяпти. "Тransfer News Live" нашри берган хабарларга кўра, "қаймоқранглилар" айнан шу сабабга кўра хавбекни сотиб олиш фикридан қайтган. Хабарларга кўра,"қироллик клуби" "Кристал Пэлас" футболчиси Адам Уортон ва "Аз Алкмар" футболчиси Кес Смитни кузатиб бормоқда. "Transfermarkt" портали Уортонни 60 миллион еврога, Смитни эса 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, мадридликлар жорий мавсум Ла Лигада 36 очко билан иккинчи поғонани банд этиб турибди.



Фикрлар