“Реал”га ўтгандан кўра, кал бўлганим яхшироқ!
Аслида “Барселона” академияси тарбияланувчиси бўлган ва айни пайтда “Челси”да ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья Испания терма жамоаси келгуси жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, нималарга тайёр экани ҳақидаги саволларга жавоб берди.
— Агар жаҳон чемпионатида ғалаба қозонсaнгиз сочингизни қирдирасизми?
— Йўқ, сочларим мен учун муқаддас.
— Агар танлашга тўғри келса: сочни қирдириш ёки Мадриднинг “Реал” жамоасида ўйнаш? Қайсини танлайсиз?
— Унда мен сочларимнинг ҳаммасини тагибилан қирдириб ташлайман, — деди Кукурелья Mundo Deportivo нашрига.
Антиқа соч турмаги билан ажралиб турувчи 27 ёшли футболчи 2012 йилдан 2020 йилгача “Барселона” тизимида бўлган, сўнг “Хетафе”га ўтган. Кукурелья 2022 йил ёзидан бери “Челси”да ўйнамоқда. 2024 йил ёзида у Испания терма жамоаси таркибида Европа чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар