"Реал"га ўтиши кутилаётган Беллингем Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди!

Германия Бундеслигасининг жорий мавсуми ҳам ўз якунига етди. Унда "Бавария" 71 очко билан чемпионликни қўлга киритди. 

"Боруссия" Дортмунд ҳам 71 очко тўплади. Бироқ ўзаро ўйинлар ва тўплар фарқидаги устунлик сабаб кубок мюнхенликларга насиб этди. "Лейпциг" клуби 66 очко билан 3-ўринни банд этди. 

Якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси ҳам эълон қилинди. Унга кўра, "Боруссия" Дортмунд вакили Жуд Беллингем бу номинацияда ғолиб бўлди.

"Реал" Мадридга ўтиши кутилаётган англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум Бундеслиганинг 31 ўйинида қатнашиб, 8 гол ва 5 ассист муаллифи бўлди.  

беллингем

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!