“Реал”ни Мбаппега қўшиб енгамиз!

“Барселона”нинг энг тажрибали тўпурари Роберт Левандовски янги мавсум олдидан “Реал” билан рақобат ҳақида гапирди. Польшалик ҳужумчи мадридликлар ўз сафига франциялик форвард Килиан Мбаппени қўшиб олгани каталонияликларни чўчитмайди.

- Мбаппе менга ўхшамайдиган ҳужумчи. Килиан умуман бошқа позицияда ўйнайди, футбол услуби ҳам фарқ қилади.

Табиийки, Мбаппе зўр футболчи.

Лекин мен “Барселона”нинг имкониятларига ва сифатига ишонаман. Биз “Реал” билан учрашувда ғолиб чиқиш учун қандай тайёрланиш ва қандай ҳаракат қилишни биламиз, - деди Роберт Левандовски.

Испан футболида “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги рақобат узоқ йиллардан бери давом этмоқда ва кейинги йилларда авжига чиққан. Бироқ сўнгги пайтда мадридликлар ички ва халқаро мусобақаларда каталонияликларга қараганда муваффақиятлироқ иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!