"Реал"нинг ҳужум чизиғи учун асосий режаси маълум бўлди
Матбуотда "Реал Мадрид"нинг келгуси таркибни шакллантириш режалари ҳақида турли маълумотлар тарқалмоқда.
"AS" нашрининг хабар беришича, мадридликлар ҳужум чизиғида асосий эътиборни Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппега қаратмоқчи.
Улар клубнинг янги лойиҳасида асосий ўйинчилар сифатида кўрилмоқда. Шу билан бирга, клуб ёш истеъдодлар Эндрик ва Нико Пасни яна жамоага қайтариб, ҳужум чизиғини янада кучайтиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Винисиуснинг шартнома бўйича муаммоли музокаралар сабабли “Реал Мадрид”даги "асосий футболчилар" рўйхатига кирмаслиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Барселона" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар