“Реал”нинг икки юлдузини бирдан оладиган жамоа топилди

“Реал”нинг икки футболчиси – бразилиялик Родриго ва туркиялик Арда Гюлерга яхши харидор чиқди.

Estadio Deportivo нашрининг маълум қилишича, ливерпулликлар бу икки ўйинчини ёзги трансферлар давомида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Келаси мавсумда бу футболчиларнинг асосий таркибга кириши қийин бўлади. 23 ёшли Родриго ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Реал”га янги қўшилган Килиан Мбаппе билан рақобатлашиши талаб этилади.

19 ёшли Арда Гюлер эса, якунланган мавсумда етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмади. Янги чемпионатда ҳам ёш футболчи “Олтин тўп” соҳиби Лука Модрич билан рақобатга киришиши керак.

“Ливерпуль” вазиятдан фойдаланиб, ҳар икки ўйинчи билан ҳамкорлик ўрнатишга уриниб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!