"Реал"нинг собиқ футболчиси яна Ла Лигага қайтиши мумкин

Ўтган мавсум "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилган Хосе Кальехон жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Аниқроғи, 34 ёшли испаниялик ярим ҳимоячига "Хетафе" қизиқиш билдирмоқда.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, “Хетафе” раҳбарияти бўлажак трансфер тафсилотларини муҳокама қилиш учун аллақачон футболчи билан боғланган. Боз устига, "Хетафе" қисқа вақт ичида футболчининг трансферини элон қилмоқчи.

Айтиш керакки, Кальехон узоқ йиллар давомида биринчи марта ўз чемпионатига қайтиши мумкин. Ла Лигада испаниялик футболчи 2008-2013 йиллар оралиғида "Эспаньол" ва "Реал" клубларида ўйнаган. У "қироллик клуби" сафида 55 та учрашувда майдонга тушган.

Хосе Кальехон Испания терма жамоаси сафида 4 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!