"Реал"нинг собиқ футболчисига Бразилиядан таклиф тушди

  • 11 февраль, 16:50
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро жамоани тарк этиши, фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Манбага кўра, бразилиялик хавбекни "Фламенго" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. МЮ эса Каземирони ижарага бериб, футболчи маошининг бир қисмини тўлаб беришга тайёр.

Жорий мавсумда 32 ёшли ярим ҳимоячи 24 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Каземиронинг "қизил иблислар" билан тузилган шартномаси 2026 йилнинг ярмигача амал қилади. Футболчининг трансфер нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mr. Azimov
11/02/2025 20:29
Khusanov tushsa tushmasa 3-0 City yutadi tahmin