“Реал”нинг собиқ сардори Ла Лигадан иш топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳимоячиси ва сардори Даниэль Карвахаль “Хетафе”га ўтишга яқин. AS хабар беришича, клуб раҳбарияти Испания терма жамоасининг собиқ футболчисини таркибга қўшиш истиқболини жуда ижобий баҳоламоқда.

Манба маълумотига кўра, “Хетафе” бир муддат таркибдаги етишмовчиликларни тўлдириш мақсадида эркин агентлар бозорини ўрганган. Бироқ сўнгги соатларда вазиятни тубдан ўзгартирган имконият пайдо бўлган.

Хабар қилинишича, Карвахалнинг ўзи ҳам бу трансферга қарши эмас. “Хетафе” варианти уни бир қатор сабабларга кўра жалб қилмоқда. Улардан бири жамоа стадиони ва базасининг уйига яқинлиги.

Футболчи “Хетафе”да ўйнаган ҳолда ҳам Мадридда яшашни давом эттириши мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!