“Реал”нинг Винисиус жароҳати бўйича маълумоти: “Кутамиз”!

Испания чемпионатининг тўққизинчи турида “Вильярреал” устидан қозонилган ғалаба “Реал”га қимматга тушди.

Кескин ва муросасиз кетган учрашувда майдон эгаларининг икки етакчи ўйинчиси жароҳатланди.

Жамоа сардори Даниэль Карвахаль учрашув якунланиши арафасида жиддий жароҳат олди. У бир неча майдонга туша олмайди.

Жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳам баҳсда елказини шикастлаб олганди.

“Реал” бразилиялик ўйинчининг ҳолати бўйича расмий муносабат билдирди.

- Ўтказилган тиббий тестлаб натижасида Винисиус Жуниорда умуртқа поғонасининг бўйин қисмида шикастланиш аниқланди. Унинг аҳволи ўзгаришини кутамиз, - дейилади “Қироллик клуби” баёнотида.

Винисиус Жуниор жорий мавсумда барча турнирларда 12 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобида тўртта гол ва еттита голли пас ёздириб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
06/10/2024 20:07
Нима булди тинчликми