“Реал”нинг янги юлдузини Англияда кутишяпти

  • 19 ноябрь, 12:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Агар “Реал” қишки трансферлар даврида ўз ҳужумчиси Гонсало Гарсияни ижарага қўйиб юборишга қарор қилса, “Брайтон” ва Англия Премьер-лигасининг бошқа клублари уни ижарага олиши мумкин.

Tecno

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, ўтган ёзда 21 ёшли ҳужумчига Англиянинг “Лидс” ва “Сандерленд” клублари қизиқиш билдирган. Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижара вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Жорий мавсумда Гарсия барча турнирларда тўққизта ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!