“Реал”нинг ёш юлдузи клубдан норози
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Арда Гулер бу мавсумда кўпроқ ўйин ўйнашини айтган эди. Жуд Беллингем ва Дани Себальоснинг жароҳати туркиялик ярим ҳимоячини тез-тез майдонга тушишни ўйлаган. Аммо, Себальос жароҳат олган “Бетис”га қарши ўйинда Гулер захирадан майдонга тушмади.
AS хабарига кўра, Гулер ўйин амалиёти камлиги туфайли ҳафсаласи пир бўлган. 19 ёшли футболчи ҳозирги ҳолатдан норози, аммо “Реал Мадрид” вакиллари ва футболчининг атрофидагилар Ардани сабр қилишга чорлашмоқда.
Ла Лиганинг тўрт турида Гулер 98 дақиқани майдонда ўтказди (3+69+26).
Фикрлар