“Реал”нинг ёш юлдузига катта харидор чиқди
“Ливерпуль” ёзги трансферлар вақтида “Реал”нинг 19 ёшли футболчиси Арда Гюлерни қўлга киритишга уриниб кўради.
Мадрид клуби турк футболчисига асосий таркибдан жой кафолатламаган. Унинг позицияда машҳур Лука Модрич ўйнайди.
“Қироллик клуби” 38 ёшли хорватиялик футболчини яна бир йилга жамоада олиб қолди. Ўз-ўзидан бу қарор кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаётган Гюлернинг фаолиятига таъсир ўтказади.
Ливерпулликлар вазиятдан фойдаланиб, Арда Гюлерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Янги бош мураббий Арне Слот иқтидорли футболчига асосий таркибдан муқим жой беришга тайёр.
Фикрлар