"Реал"нинг ёздаги илк трансфери маълум
Мадриднинг "Реал" клуби ёзда собиқ ярим ҳимоячиси Нико Пасни қайта сотиб олади.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, аргентиналик ярим ҳимоячи аллақачон "қироллик клуби"га қайтишга розилик берган. Бироқ ушбу трансфер қишда амалга ошмаслиги аниқ. Чунки "Реал" футболчини қайта сотиб олиши мумкин эканлиги тўғрисидаги бандда, фақат ёзги трансферлар бозорида фаоллаштириш белгиланган. Шу сабабдан унинг "қаймоқранглилар" сафига келиши бироз вақт талаб қилади. "Transfermarkt" портали футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, 21 ёшли хавбек жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида умумий 13 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар